Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган, ҳужжатларда “сув пуркагич” транспорт воситаси сифатида қайд этилган автомашина пост ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги ва экспертиза текширувлари шуни тасдиқладики, ҳужжатларда “8705908007” товар коди билан таснифланган транспорт воситаси аслида, “8704229109” товар коди билан таснифлаши, яъни ушбу автомашина махсус автотраспорт воситаси туркумига кирмаслиги, сув пуркагич эҳтиёт қисмлари билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги аниқланди.
Натижада, мазкур транспорт воситасига 460,8 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.03.2022