Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
689
Мамлакатимизда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити ходимлари ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари билан хамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхталиб, унда йўловчи сифатида келаётган фуқаро А.Ж холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнида ва унга тегишли бўлган сумкада 419 дона “Regapen 300mg” ёзувли ҳамда 225 дона флаконда “Тропикамид” ёзувли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг