Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликларни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди
7983
Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги 131-сон қарорида эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмаслиги белгилаб ўтилган.
Маданий бойликларни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди

Маданий бойликларни мамлакатимиз божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Н.Ж. бошқарувидаги “Mercedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Gustav Becker 1927037” маркали Швейцарияда ишлаб чиқарилган осма соат, 1 дона “Маяк” маркали осма соат, 1 дона ёғочдан ясалган доира шаклдаги стол ва 1 дона матога чизилган “Пьеро и Арлекин” номли суръатлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

         

 

 

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг