Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Аркбулоқ” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган “босма учун силикон” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада “босма учун силикон” товарлари ўрнида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида бошқа ном ва ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси код рақамлари билан таснифланувчи “тиш конденсацияси силикони” товарлари борлиги аниқланди.
Оғирлиги 3,5 тоннани ташкил этувчи мазкур товарларнинг қиймати 504 млн. сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.03.2022