Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлишимиз лозим
1250
Юртбошимизнинг жорий йил 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида – божхона тизимини коррупциядан холи қилиш энг устувор вазифа эканини, бу соҳа бошқа давлат идораларига намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлишимиз лозим

Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин. Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик ва инвестицияларга тўсиқ бўлади деган эди, давлатимиз раҳбари.  

Шундай экан, соҳада коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, бу иллатга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни йўқотиш биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.

Давлат божхона хизмати органларида ҳам коррупцияга қарши чораларнинг таъсири даражасини баҳолаш мақсадида мунтазам жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи томонидан божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича доимий равишда аноним сўровномалар ўтказиб борилмоқда.

Бу галги сўровнома бошқарманинг “Шовот” ва “Урганч аэропорти” чегара божхона постларида ўтказилди.

Дастлаб, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга (ишлаш, ўқиш, даволаниш, тижорат) мақсадида учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида таъкидланди.

Хабарингиз бор, 2021 йил 25 ноябрдан Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун, “Шовот – Тошҳовуз” чегара ўтказиш пункти иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этилган эди.

Божхона пости орқали ҳаракаталанаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари билан ўтказилган мулоқотда эса, бугунги кунда чегара ва ТИФ божхона постларида юк ташувчилар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар хусусида сўз юритилиб, ҳайдовчиларнинг  фикрлари ўрганилди. Маълумот ўрнида, божхона пости орқали кунига 45-50 тача юк автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, халқаро аэропортлар, темир йўл ва дарё ҳамда автойўл (пиёда) божхона чегараларидаги ўтиш пунктларида йўловчилар учун яратилган қулайликлар, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, халқаро курьерлик ва халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар миқдори ва чегараланган нормалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув сўнгида фуқаролар ва ҳайдовчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди ҳамда божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида, йўловчи ва ҳайдовчилар ўртасида анкета саволлари орқали социологик аноним сўровнома ўтказилди.

Бу каби ўтказилаётган сўровномалар ва профилактик учрашувлар ўз навбатида, фуқароларнинг ҳуқуқий онги, маданияти ва саводхонлигини ошириш, божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ҳар қандай коррупция аломатларининг олдини олиш учун хизмат қилади.

Тадбир сўнгида, божхона соҳасига доир ҳар қандай мурожаатлар, коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлар, порахўрлик, тамагирлик, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим вазифа эканлигини инобатга олиб, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг 62-227-70-11 рақами орқали сутканинг исталган пайтида мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг