Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши Денов туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Г.С. автомашина салонида шартли харидорга қора рангли пакет ичида соф оғирлиги 900 грамм “марихуана” ва 65 грамм “кўкнори бошоқлари” гиёҳвандлик воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.03.2022