Бу тизим фуқароларимизнинг тез фурсатда божхона назоратидан ўтишини хамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини яратади.
Афсуски, бу каби қулай шароитлардан тўғри ва самарали фойдаланиш ўрнига мазкур талабларга риоя қилмай, декларацияланиши лозим бўлган, тижорат мақсади учун мўлжалланган товар-моддий бойликларни божхона ходимларидан яшириб олиб киришга уринишлар ҳали-ҳануз кўзга ташланмоқда
Яқинда «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Дубай-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро К.З.нинг хатти-ҳаракатлари назоратга олинди.
Ушбу шахс «Тошкент» халқаро аэропортининг умумий учиб келиш залидаги «қизил» йўлак орқали ҳаракатланиши чоғида унинг багажи кўрикдан ўтказилганда, багажда божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий нархи қарийб 25 млн. сўмлик, 50 дона “Тошиба” номли компьютер ички хотира қурилмалари (хард дисклари) борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.11.2018