Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 1 млрд. сўмлик найрангни божхоначилар фош қилишди
885
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Андижонда 1 млрд. сўмлик найрангни божхоначилар фош қилишди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, қиймати 1 млрд. 51 млн. сўмлик 1320 дона овоз кучайтиргичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг