Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида келтирилган “иссиқхона таркибий қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк деклаацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1 млрд. 708 млн. сўмлик товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклартура кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга салкам 100 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, товарлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.03.2022