Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки қутиларида нақд хорижий валюталар яширилган экан
1197
Нақд хорижий валюталарни турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тамаки қутиларида нақд хорижий валюталар яширилган экан

Тошкент халқаро аэропорти орқали юртимиздан хорижга отланган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасидаги тамаки қутиларида божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 465 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталар яъни 27 300 АҚШ доллари ва 1 800 000 россия рубли борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг