Мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнидаги муаммоларига ечимлар топилди ҳамда улар томонидан соҳани шаффоф, коррупциядан холи тизимга айлантириш юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Сайёр қабул давомида ТИФ қатнашчиларига тизимдаги коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, бунга қарши биргаликда курашиш кераклиги, бу борада божхона органлари томонидан амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак берилиши, куннинг исталган вақтида ДБҚнинг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефон”га мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтириб ўтилди.
Сайёр қабул сўнгида бошқарма маъсуллари тадбиркорлик субъектларига уларнинг иштироки ва фаоллиги учун миннатдорчилик билдириб, божхона иши ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича давлат органлари ҳар қандай кўмак беришга, коррупция ва бошқа ҳар қандай иллатларга қарши курашишда кенг ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини, бундан ҳар бир тадбиркорлик субъекти ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси манфаатдор эканлигини айтиб ўтдилар.
10.03.2022