Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёлни эъзозлаш – унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб фазилат
1052
Баҳорнинг ташрифи бири биридан гўзал байрамлар билан бошланади ва ҳар бир кўнгилга жўшқинлик бахш этади.
Аёлни эъзозлаш – унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб фазилат

Шоира Зулфияхоним севган ва куйлаган гўзал баҳорнинг яна бир ажойиб айёми “8 март – Халқаро хотин-қизлар” кунига бағишланган байрамона тадбирлар эса аёлга эҳтиром, юксак эьтибор ва меҳр туйғуларини ўзида мужассам этиб, ҳар бир хонадонда, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам ушбу қутлуғ санага бағишлаб, байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи И.Казаков очиб, республикамиз  иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга, божхона органлари тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшган ҳиссаси, хизмат вазифасини виждонан ва намунали бажараётган хотин-қизларимизни байрам билан табриклаб, аёлларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари
Н.Мусамухамедов иштирок этиб, Давлат божхона қўмитаси Раиси буйруғи билан бир гуруҳ хотин-қизларга навбатдаги махсус унвон, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар туҳфа қилинди.

Байрам арафасида бошқарма аёллари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳарбий қисмларда тузилган аёллар жамоаси ўртасида спортнинг “Сузиш”, “Шашка”, “Стол тенниси” “4х50” метрга эстафетали югуриш турлари бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида I-ўрини эгаллаган вилоят божхоначи аёллар жамоаси муносиб тақдирланди.

 Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

8.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг