Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда байрам муносабати билан божхона ходимлари кекса онахонларга эҳтиром кўрсатишди
1227
Жорий йилда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Сирдарё вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Баҳор кириб келиши биланоқ хотин-қизлар учун байрам тадбирлари, концерт дастурлари намойиш этилиб, кекса онахонлар ҳолидан хабар олинмоқда.
Сирдарёда байрам муносабати билан божхона ходимлари кекса онахонларга эҳтиром кўрсатишди

Хусусан, байрам муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Боёвут тумандаги нуроний онахонлар ҳолидан хабар олинди. Мазкур тадбирда тумандаги О.Бегматова, Т.Избосарова, З.Авезова, Н.Вяткина ва Р.Сайдалиеваларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Шу билан бирга, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи марҳум божхона ходими Жумали Рахмонов ва божхона фахрийси Махбуба Рахмоноваларнинг волидаи муҳтарамаси улуғ 99 ёшни қаршилаган Хайринисо аянинг ҳолидан хабар олишиб, байрам табриги ўқиб эшитирилди ҳамда байрам совғалари тақдим этилди. Хайринисо ая бугунги тинч кунимизга шукрона қилиб, дуо-фотиҳа қилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан барча аёлларни чин дилдан муборакбод этади.

8.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг