Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда байрам тадбири бўлиб ўтди
864
Бизнинг диёрда азалдан она ва аёл улуғланиб келинган. Юртимиз аёллари фарзандлар тарбияси, оила ҳаётидаги фидойилиги билан жамиятимиз мустаҳкамлиги ва эртанги кунига замин яратмоқда.
Самарқандда байрам тадбири бўлиб ўтди

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат, саноат ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшмоқда.

Диёримизга баҳор ифори кириб келиши билан қутлуғ айём – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади.

Байрам арафасида Самарқанд вилоят божхона бошқармасида соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов сўзга чиқиб, байрам билан барча аёлларни муборакбод этди.

Тадбирда байрам муносабати билан Давлат божхона қўмитаси Раисининг божхона органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, бошқарма раҳбарияти “Божхона маликалари” республика кўрик танловининг ғолибаси, “Жартепа” чегара божхона пости катта инспектори Дилрабо Азизовани бутун шахсий таркиб номидан табриклаб, унга эсдалик совғасини топширди.

Шу билан бирга бошқарма хотин-қизлари ўртасида “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаси ғолибларига ҳамда барча аёлларга диплом ва совғалари берилди.

Куннинг иккинчи ярамида эса нафақадаги аёл божхоначиларнинг ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг хонадонларидан хабар олиниб, уларнинг оналари ва аёлларига байрам совғалари топширилди.

7.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг