Юртимизга кириб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хавф-хатар, ноқонуний товар, қурол-яроқ, гиёҳвандлик воситаларини ҳушёрлик билан назорат қилишга чоғланган Андижон вилояти божхона бошқармаси аёл ходималари томонидан товар моддий бойликларнинг божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилишига эришиб келинмоқда.
“8 - март Халқаро хотин-қизлар байрами куни” муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибида самарали меҳнат қилаётган ҳамда мардонавор хизмат олиб бораётган аёл ходималари бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар.
Тадбирда сўз олган бошқарма бошлиғи Э.Райхонов мамлакатимизда азиз ва мўътабар бўлган аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан хизматда, қолаверса оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларини Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган божхоначи аёлларимизни келгусидаги фаолиятларида улкан зафар ва муваффақиятлар тилади.
Қаратилган эътибор ва эъзоздан қадди тоғдек кўтарилган божхоначи аёлларимиз аввало бугунги ҳур кунимизга шукроналик келтириб, ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.
7.03.2022