Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “8-март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
1040
Халқаро хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрами сифатида юртимизда кенг нишонланишига тайёргарликлар бошлаб юборилган. Шунингдек, ушбу байрам божхона органларида ҳам ҳар йили муносиб нишонланиб келинади. Миллий кинология марказида ҳам “8-март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан марказ хотин қизлаирга бағишланган тантанали байрам тадбири ҳамда концерт дастури ташкил этилди.
Миллий кинология марказида “8-март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда марказда фаолият олиб бораётган барча хотин-қизлар учун тайёрланган байрам совғалари ҳамда байрам олди ўтказилган спорт мособақасида фахрли ўринларни эгаллаган аёлларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шундан сўнг концерт дастури намойиш этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ансамбли хонандалари ўзларининг куй-қўшиқ ва ажойиб чиқишлари билан иштирок этдилар.

 

7.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг