Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 3,6 миллиард сўмлик “кепак” операциясини фош этишди
1991
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида юртимизга йириқ миқдордаги товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди.

Қўшни давлатдан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган фуқаро  Т.Х бошқарувидаги “Volvo FM 12” русумли ҳамда фуқаро А.А.бошқарувидаги “Scania Nederland” русумли юк автоуловлари божхоначилар томонидан тўхтатилиб, божхона назоратидан ўтказилди.

Ушбу юк автоуловлари ҳайдовчилари томонидан божхона органига тақдим этилган сохта ҳужжатларда юк жўнатувчи корхона номидан юк қабул қилувчи номига гўёки “буғдой кепаклари” товарлари юборилганлиги қайд этилган эди.

Аммо, ушбу автоуловлар юкхоналарини кўздан кечириш натижасида  ҳужжатларда кўрсатилган “буғдой кепаги” товарлари умуман йўқлиги ва аксинча уларни ўрнида қиймати   3,6 миллиард сўмлик 241 хил турдаги халқ хўжалик моллари ва кимёвий суюқликлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

6.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг