Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Янги Ўзбекистон Тўмарислари” кўрик-танлови бўлиб ўтди
7880
Қизларнинг муносиб таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши давлатимизнинг доимий эътиборида. Aйниқса Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва муносиб рағбатлантиришга кенг йўл очмоқда.
“Янги Ўзбекистон Тўмарислари” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган “Янги Ўзбекистон Тўмарислари” кўрик-танлови юртимиз ёшларининг она Ватанимизга бўлган садоқатини намоён этди. Танловда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона институти ҳамда ИИВ Aкадемиясида таълим олаётган қизлар ўзаро беллашдилар.

Тадбир аввалида аёлларга юксак эҳтиром ва эътибор кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишидан бири эканлиги, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги тобора юксалиб бораётгани эътироф этилди.

Кўрик-танлов иштирокчилари учта шарт бўйича ўз иқтидорларини намоён этдилар.

Илк чиқишда қизлар ўзлари таълим олаётган ўқув масканининг фаолияти, ҳаётдаги мақсад ва интилишлари, танловда кўзлаган марралари ҳақида сўзлаб берган бўлсалар, иккинчи шарт уларнинг билим ва дунёқараши, интеллектуал салоҳияти, зукколигини синовдан ўтказди. Учинчи шартда жамоа аъзолари она Ватанимиз, буюк аждодларимиз ва миллий қадриятларимизга бўлган чексиз меҳру муҳаббатларини ифодалаб беришди. Ёшлар ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир якунида Божхона институти курсант қизларининг чиқишлари “Энг зукко жамоа” номинациясига муносиб кўрилди. Ички ишлар Академияси курсантлари “Энг креатив жамоа”, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари “Энг ижодкор жамоа”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари “Энг фаол жамоа” номинациялар бўйича ғолиб бўлдилар.

Кўрик-танлов иштирокчиларига таълим муассасалари раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

7.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг