Ҳар йили “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” юртимизда юқори кайфиятда кенг нишонланиши урфга кирган.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам аёл қизларимиз айёмига бағишланган байрамона йиғилиш бўлиб ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи, божхона хизмати полковниги О.Хожиматов очиб бериб, бошқарманинг барча аёл ходималарини байрам билан табриклади. Уларга сиҳат-саломатлик, машаққатли ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли хизматларида зафарлар, оилавий тотувлик тилаб, юртимиз ривожланиши ва гуллаб-яшнаши йўлида қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб ўтди.
Тадбир давомида соҳада фаолият юритаётган барча мунис аёл-қизларга байрамона туҳфалар топширилиши билан бир қаторда, байрам арафасида тизим ходималари ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари ҳам муносиб тақдирландилар.
Бу каби эътибор ва ҳурмат шахсий таркиб ходималарининг ўз хизмат фаолиятини кўтаринки руҳда янада жўшқинлик в шижоат билан давом эттиришига туртки бўлишига ишончимиз комил.
7.03.2022