Ушбу ҳолатларга олиб бораётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юрт тинчлиги ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда кўпроқ самара беради. Шу сабабли, божхона органларида ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Жорий йилнинг 17 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқларга асосан, бугунги кунда божхона постларида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар доирасида божхона ходимлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан бир қаторда соҳага алоқадор бошқа шахслар ўртасида жойларда сўровномалар ўтказилмоқда.
4.03.2022