Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йирик миқдорда косметика воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди
1050
Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Йирик миқдорда косметика воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида йирик миқдордаги товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди.

Ҳужжатларга кўра, хориждан мазкур божхона постига олиб келинган дори воситалари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасида божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 млрд. 106 млн. сўмлик 3,1 тонна оғирликдаги 836 дона косметика маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг