Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари диққатига!
8081
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига (https://lex.uz/docs/5592820)биноан электрон декларация ва унга тегишли ҳужжатларнинг электрон нусхалари божхона органига махсус ҳимояланган қурилмаларда сақланган электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзоланган ҳолда тақдим этилиши белгиланган.

Махсус ҳимояланган қурилмалар бўйича ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мурожаатларини инобатга олиб, интерактив хизматларидан файл кўринишдаги ЭРИ орқали фойдаланиш муддатини охирги марта 2022 йил 20 март кунига қадар узайтирилиши маълум қилинади.

Амалдаги файл кўринишдаги ЭРИ орқали тизимлардан фойдаланиш муддати бошқа узайтирилмайди!

Шу муносабат билан, барча ТИФ иштирокчиларидан махсус ҳимояланган қурилмага сақланган ЭРИларини 2022 йил 20 март кунига қадар олиш чораларини кўришингизни сўраб қоламиз.

4.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг