Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Шовот”да “мот” бўлган қонунбузарлар
1644
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш борасида мунтазам тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Яқинда “Шовот” чегара божхона пости орқали харакатланаётган  М.Б.нинг ортиқча безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотганлиги сабабли, у холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс кийимлари ичидан қўлининг юқори қисмига 167,6 грамм тилла занжирларни боғлаганча яширинча олиб ўтмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Қарангки, ушбу қонунбузар бу найранги билан чекланмаган экан.У яна бир фуқаро Ш.М.ни ҳам қинғир режасига шерик қилган. У М.Б.нинг илтимосига кўра ўзига тегишли бўлмаган 98,95 грамм тилла занжирни божхона назоратидан яширинча олиб ўтиб бермоқчи бўлган экан.

Аммо қинғир режага ўз вақтида чек қўйилди. Натижада, қонунбузарлардан жами оғирлиги 266,55 грамм бўлган қиймати 58 641 000 сўмлик тилла тақинчоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг