Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
366 млн. сўмлик биологик фаол қўшимчалар фош этилди
853
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
366 млн. сўмлик биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси  “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан пиёда кириб келган фуқаро Ж.Б.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида умумий қиймати 366,3 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

4.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг