Унда ҳамкор ташкилотлар масъуллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этишди.
Маърузачилар ўз нутқида китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор халқнинг тарихи, келажагига қаратилган эътибор эканлиги, инсон китоб ўқиш орқали ўзлигини англаши, миллий ғурур туйғуси шаклланиши хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.
– Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Дилфуза Маҳкамова. – Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Божхона институти курсантлари учун айни шу мавзуда ташкил этилган мазкур давра суҳбатида ёшларни мутолаага қизиқишини янада ошириш ва бу орқали бугунги глобаллашув шароитида турли зарарли ахборот оқимининг таъсирига қарши иммунитет шаклланиши ҳамда ўз позицияси, мустақил дунёқарашга эга, ўз олдига тўғри марра қўядиган бўлиб шаклланиши юзасидан муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир жараёнида профессор-ўқитувчилар ва курсантлар учун “Янги аср авлоди” нашриёти билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.
3.03.2022