Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Х.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида автотранспорт воситасининг ўриндиғидаги 2 дона қизғиш тусли полиэтилен қопларда хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 318 355 000 сўмлик 1598 дона “Тропикамид”, 2296 дона “Лирика”, 337 дона “Репаген” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжуд эканлиги аниқланди.
Шунигдек, яна бир ҳолатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаролар П.У. ва И.М.ларнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 52 500 000 сўмлик биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.03.2022