Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Андижон” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил қилинди
8101
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
“Андижон” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил қилинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда бошқарма бошлиғи Э.Райхонов, Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими бошлиғи Э.Турдиев ва Ташкилий-назорат хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва бахолаш бўлими бош инспектори И.Мухаммадсодиқов ҳамда божхона пости бошлиғи Ш.Мирзаевлар иштирок этишди.

Учрашув давомида бугунги кунга келиб барча тармоқлар қаторида божхона органлари фаолиятида ҳам рақамлаштириш тизимига ўтилаётганлиги,  бунинг натижасида эса соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш юзасидан тизим раҳбарлари томонидан тегишли чора тадбирлар амалга оширилаётганлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга тегишли жавоблар берилди.

Учрашув якунида тадбиркорларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа (1108) рақамли Ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг