Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан яшаш хонадонида қурол сақлаб келаётган фуқаро фош этилди
916
Ўқотар қуролларни юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар томонидан яшаш хонадонида қурол сақлаб келаётган фуқаро фош этилди

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари тезкор маълумотлар асосида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Я.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, хонадонда МР-654К Калибри 4,5 мм пистолет, “GAMO” ёзувли темир қутида дроплар ҳамда пистолетнинг калити борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг