Хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Д.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада, ушбу шахсга тегишли бўлган юклар божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида, унинг юклари орасидаги қўл телефони ичида умумий қиймати 27 миллион сўмлик 61,8 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.03.2022