Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолати
8043
Куни кеча Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлаш масалалари кўтарилди.
Тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолати

“Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда Тошкент вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган ходимларнинг умумий сони салкам 700 нафарни ташкил этади, шундан 106 нафари аёллар (10%), ишлайди.

Божхона органларида аёллар бошқарма аппарати, чегара ва ТИФ божхона постлари турли лавозимларда самарали хизмат қилиб келмоқда. Уларнинг халқимиз тинчлиги, фаровонлигини асрашда, иқтисодий сарҳадлар хавфсизлигини таъминлашда ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Божхоначи аёллар юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ноқонуний товар моддий бойликлар, дори воситалар ҳамда ҳалқимиз соғлиғига зарар келтирувчи бошқа воситаларни кириб келинишини олдини олиш борасида сидқидилдан хизмат қилишмоқда.

Ҳозирда уларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш билан бирга раҳбарлик лавозимларга ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг