Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси “пишмай” қолди
963
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси “пишмай” қолди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда қарши курашиш ва божхона аудити бўлими  ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда  Асака туманида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро О.Ё. ўзига тегишли бўлган  ўткир ҳидли, тўқ жигарранг тусли 168 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга 3 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг