Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар салкам 287 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишни фош қилишди
801
Таъкидлаш жоизки, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 48 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 8 млрд. 781 млн. сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталар, шу жумладан 747 минг 674 АҚШ долларининг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинган.
Божхоначилар салкам 287 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишни фош қилишди

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи органлардан бири ҳисобланади. Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга рухсат этилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 28 февралдаги валюта курси бўйича ҳисобланса, ҳозирда респбуликамиздан 9208 АҚШ долларини эркин олиб чикиб кетишлари мумкин. Бунда олиб чиқилаётган валюта эквиваленти 70 млн. сўмдан яъни ҳозирги ҳолатда 6445 АҚШ долларида ошмаса, у ҳолда божхонадан “яшил йўлак” орқали, ошгудек бўлса, “қизил” йўлак орқали ҳаракатланиш талаб этилади.

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро М.У.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди, ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасидаги норин, кабоб ва пахлава орасига устамонлик билан  286 минг 900 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан давлат божхона хизмати органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом эттирилмоқда.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг