Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди
827
Товар моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистонда товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси  “Довут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ю.У. бошқарувидаги “Мersedes-Вenz” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 95,5 миллион сўмлик 9550 дона уяли алоқа хориж сим карталари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро А.Ф бошқарувидаги “Mercedes Benz Vito 110cddi” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 41 млн. сўмлик ҳавони хушбўйлаштирувчи 13 дона ускуналар ва уни қўллашда ишлатиладиган 20 дона суюқлик картриджлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг