Бироқ шунга қарамай айрим “уддабурон” фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2018 йил 16 октябрдаги 828-сонли қарори билан белгиланган божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларини бузилиши учраб турибди.
Ана шундай ҳолатлардан бири Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постида аниқланди. Ушбу чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.М. шубҳали харакатлари билан божхона ходимларининг эътиборини тортди.
Натижада фуқаро холислар иштирокида шахсий қўрикдан ўтказилганда, оёғининг юқори қисмида, яъни кийимлари остида, оғзаки сўровда айтилмаган, декларацияланиши лозим бўлган 20 дона “Nokia” русумли телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
20.11.2018