Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.У. бошқарувидаги “КАМАЗ” ҳамда фуқаро А.Р бошқарувидаги “МАN” русумли автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашиналарда ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 1 459 150 000 сўмлик 16370 дона соябон, 20 000 дона телефон аксессуарлари каби 4 хил турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.03.2022