Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхона постига божхоначиларнинг ота-оналари ташриф буюрди
1218
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришга қаратилган навбатдаги тадбир ташкил қилинди.
Андижонда божхона постига божхоначиларнинг ота-оналари ташриф буюрди

Аҳамиятлиси шундаки, тадбир ёш божхоначиларнинг ота-оналари учун ташкил қилинди.

Ота-оналар янги қиёфадаги "Дўстлик" чегара-божхона постига ташриф буюришди.

Тадбирда таъкидланганидек, божхона бу мустақил Ўзбекистоннинг иқтисодиётини жахон иқтисодиёти билан боғловчи кўприкдир, божхоначи эса Ўзбекистоннинг юзидир. 

шу боисдан ёш божхона ходимларининг хизматда ва уйда ҳам ҳамиша одоб-аҳлоқ қоидаларидан чекинмаслиги, зарарли иллатларда ўзларини йироқ тутишлари ҳар жиҳатдан муҳим. Бунда эса ходимларнинг ота-оналари, оила аъзоларидан ҳам доимий эътибор талаб этилади.

Жиноятга қўл урмаган, нафсини жиловлай олган, Ватанига ва қасамёдига содиқ қолган божхона ходими эса ҳеч қачно эътибордан четда қолмайди.

Тадбирда Андижон вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан "Дўстлик" чегара божхона постида наъмунали хизмат олиб бораётган, ўз сафдошларига ўрнак бўлаётган ёш божхона ходимларининг ота оналарига ташаккур билдирилиб, рамзий ташаккурномалар тантанали равишда топширилди. 

Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган божхона ходимларининг оналари баҳор байрами билан қизғин муборакбод этилиб, уларга 8 март - Халқаро хотин қизлар куни муносабати гулдасталар улашилди. 

Ота оналар ҳамда божхона фахрийлари "Дўстлик" чегара божхона постидаги замонавий шарт-шароитлар билан танишар эканлар, фарзандларининг муносиб хизмат олиб боришлари учун Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун самимий миннатдорчилик билдирдилар. 

Юрт манфаатлари, тинчлиги ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда куну-тун хизмат олиб бораётган божхона ходимларига улкан зафарлар тилаб қолишди.

3.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг