Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “8-март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди
7861
Бугунги кунда мамлакатимиз сарҳадларида кун-у тун сергак туриб, божхона чегаралари орқали ноқонуний товар моддий бойликларнинг ҳаракатига чек қўйиш, контрафакт маҳсулотларни аниқлаш, давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, олиб ўтилиши чекланган ва тақиқланган ашёларнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш борасида мард ўғлонлар билан бир қаторда аёл божхоначилар ҳам елкама-елка хизмат қилишмоқда.
Миллий кинология марказида “8-март Халқаро хотин қизлар байрами”  муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди

“8 март Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан божхона органларда хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил қилиш мақсадида Миллий кинология марказида спортнинг арқонда сакраш, 100 метрга югуриш ва шашка йўналишлари бўйича спорт мусабақаси ўтказилди.

Кўтаринки руҳда ўтган мазкур мусобақа қизғин беллашувларга бой бўлди. Спорт мусобақасида аёллар ўзларини нафақат жисмонан, шунингдек, интеллектуал жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этишди.

Тадбир сўнгида аёл ходималар орасидан ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

 

1.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг