Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш мавзусида конференция бўлиб ўтди
1128
Ҳозирги глобаллашув замони, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда. Шу боис мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш мавзусида конференция бўлиб ўтди

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Германия Федератив Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги халқаро ҳамкорлик фонди билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Бош прокуратура, Олий Суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари С.Артикова очиб бераркан, Германия ва Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги энг янги тажриба ва тузилмалар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Конференция давомида қатор халқаро экспертлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Хусусан, йиғилишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, уларни назорат қилиш, аниқлаш тергов қилиш, жазолаш ва жиноий жавобгарликка тортиш воситаларини оптималлаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилди. Тадбир давлат бошқаруви ва суд тизимида коррупияга оид хавф ва вазиятларнинг олдини олиш масалалари бўйича мунозараларга бой бўлди.

 Йиғилишда коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларни аниқлаш ва таҳлил қилишда, шунингдек, Германиядаги амалий натижаларга асосланган ҳолда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича Германия тажрибасидан намуна олишга келишиб олинди.

Тадбир якунида сўзга чиққан, Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ўлкаси Адлия вазири ўринбосари Дирк Ведел бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши олиб борилаётган курашни алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда коррупция иллатига қарши муросасизлик кайфиятини уйғотганлигига тўхталиб ўтди. Бу каби шиддатли курашни сусайтирмасликка чақирди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирга саволларга жавоб олишди, бу каби конференцияларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.

ДБҚ Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

1.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг