Баҳорнинг илк куни таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун мамлакатимиз бўйлаб кенг маънода нишонланиши ижодкор ва зиё ахлида анъанага айланган эзгу фазилатлардан биридир.
Ана шундай эзгу ниятда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Адиблар хиёбонида Ардоқли ўзбек шоираси Зулфия Исроилованинг таваллуд топган кун муносабати билан “МУҲАББАТ ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИ” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчилари, шоир ва ижодкорлар, маданият ходимлари, Божхона институти офицер ва курсантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар таниқли ва иқтидорли Ўзбек шоираси, оддий инсон, садоқт ва вафо тимсоли бўлмиш Зулфия Исроилова ҳаёти ва ижоди тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида Божхона институти курсантлари томонидан Зулфияхоним ижодига мансуб шеърий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
28.02.2022