Шу муносабат билан куни кеча Самарқандда Ўзбекистон брокерлар уюшмаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси масъуллари иштирокида “Божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар: замонавий босқичда янги имкониятлар ва муаммолар” мавзусида очиқ мулоқот тарзидаги семинар ташкил қилинди.
Тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилган семинарда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари белгилаб берилган вазифалар, хусусан, божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш энг устувор вазифа бўлиши шартлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар, божхона расмийлаштирувидаги енгилликлардан хабардор қилиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида эндиликда вилоят божхона бошқармаси томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб турилишини маълум қилди.
Тадбирда Божхона брокерлар уюшмаси раиси ўринбосари Э.Халилов, Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси бошлиғи ўринбосари Ҳ.Каримов, Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси ходимлари О.Пулатова, Ж.Исомуродовлар мавзу юзасидан маърузлари билан иштирок этишди.
Маърузадан сўнг, семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Келгусида тадбир ташкилотчилари томонидан бу каби семинарларни тез-тез ўтказиб боришни ўзларига мақсад қилиб белгилаб олишди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
27.02.2022