Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
1693
Ҳозирги кунда “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган ғоя негизида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир мурожаат эътибор марказида

Давлат божхона хизмати органлари ҳамда унинг жойлардаги таркибий тузилмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаатлари тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, қонунчилик доирасида ўз ечимини топмоқда.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, аҳолини қийнаётган масалаларнинг тез фурсатларда ижобий ҳал бўлишини таъминлаш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ташкиллаштирилган.

Хусусан, 2021 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан соҳа фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар, шунингдек, ариза, таклиф ва шикоятлар каби жами 111 та мурожаат келиб тушган. Шундан жисмоний шахслар мурожаатлари 80 тани, юридик шахслар мурожаатлари 31 тани ташкил қилди. Мурожаатларнинг 29 таси ёзма, 36 таси электрон ва 46 таси оғзаки шаклда келиб тушган. Келиб тушган мурожаатлардан 32 таси ижобий қаноатлантирилган, 73 тасига тушунтиришлар берилган, 6 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган.

Ҳурматли фуқаролар, божхона органлари барча жисмоний ва юридик шахсларнинг соҳага оид барча мурожаатларига ўз ваколати доирасида жавоб бершга, мавжуд муаммо ва таклифларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонунчилик доирасида ҳал этишга доимо тайёр эканлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, барча жисмоний ва юридик шахсларнинг божхона соҳасига оид мурожаатларини Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “ишонч телефон”и ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасининг 61 224-97-00 рақамли телефонга қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлиги эслатиб ўтамиз. Унутманг, ҳар бир мурожаат эътиборимиз марказида!


Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

27.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг