Бу борада, ходимлар билан ўтказиб борилаётган хизмат йиғилишларида юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришлари, хизмат ваколатларидан четга чиқмаслик, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-аҳлоқ ҳамда касб этика қоидаларига риоя қилиш, божхона органларини обрўсизлантириш ва нуфузига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат ёки ҳаракатсизлик эвазига пул, моддий бойлик ва мулкий аҳамиятга эга хизматлар ёки бошқа кўринишда ҳақ олмаслиги, ўз хизмат мавқеидан ўзи, қариндошлари ва бошқа шахслар учун бирон-бир манфаат, хизмат, тижорат ёки бошқача тарзда фойда олиш мақсадида фойдаланмаслиги, шахсий масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилганда хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги ҳақида тушунтириб келинмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, бунда коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин.
Шундай экан биз коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, барчамиз бирга ҳаракат қилишимиз зарур.
Шу ўринда, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
27.02.2022