Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар вагон кўмирхонасига яширилган стоматологик анжомларни фош этишди
1544
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар, айниқса тиббиёт буюмлари инсон саломатлигига катта хавф солади. Сабаби, ҳар хил шароитларда яшириб олиб келинадиган тиббиёт буюмлари касаллика шифо эмас, балки уни янада кучайтириши мумкин.
Божхоначилар вагон кўмирхонасига яширилган стоматологик анжомларни фош этишди

Бироқ, ушбу оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, сифатсиз дори-дармон маҳсулотларидан орттирилган даромад кўпроқ қизиқтириши ачинарли.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир мисолида фикримизни давом эттирамиз.

“Даут-ата” чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро Б.Ф. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати салкам 71 млн. сўмлик аёллар гигиеник воситалари ва ҳар хил хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясининг 324-сонли “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида фуқаро Р.Д.га тегишли бўлган, вагоннинг кўмир сақлаш учун мўлжалланган жойида кўмир остига хуфиёна равишда божхона назоратидан яшириб қўйилган полиэтилен қопда, қиймати 23 млн. сўмлик стоматология анжомлари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳозирда божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

20.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг