Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқ мулоқот дастури: Божхона соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ва келгусидаги муҳим вазифалар
1152
Маълумки, жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва уни коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Очиқ мулоқот дастури: Божхона соҳасидаги ижобий ўзгаришлар ва келгусидаги муҳим вазифалар

Йиғилишда давлат раҳбари божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин эканлигини, бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик ҳамда инвестицияларга тўсиқ бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш давомида соҳага оид жуда кўплаб масалалар кўтарилиб, тизим олдига бир қанча вазифалар қўйилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, келгусида божхона соҳасидаги ўзгаришлар, қолаверса, Жиззах вилоятида бу борадаги режали амалий ишлар билан танишиш мақсадида куни кеча вилоят телерадиокомпаниясида жонли эфирда “Очиқ мулоқот” ташкил этилди.

Унда бошқарманинг тегишли бўлим бошлиқлари иштирок этишиб, сўнгги йилларда божхона соҳасида эришилган ижобий натижалар, соҳада замонавий комплаенс тизимининг жорий қилиниши, бу тизимнинг афзалликлари, коррупциянинг олдини олиш борасидаги самарали ечим, соҳани рақамлаштириш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги вазифалар борасида батафсил маълумотлар бериб ўтишди.

Шунингдек, мулоқот давомида юртбошимиз томонидан берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда Жиззах вилоятида жойлашган чегара божхона постлари ва чегара олди худудларни инфратузилмасини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги таъкидлаб ўтилди. Унга кўра, божхона пости билан Янгиобод тумани ҳудудини боғловчи йўлларни автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун реконструкция қилиш, божхона постларини  узлуксиз электр, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти билан таъминлаш ва шу каби бошқа шу каби масалаларга асосий эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, Президентимиз йиғилишда божхона органлари ходимларининг ваколатларини кенгайтириш бўйича муҳим қонун имзоланишини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Шундан келиб чиққан ҳолда, жорий йилнинг 18 февраль куни “Давлат божхона хизмати тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида ЎРҚ-755-сон Қонуни имзоланди. Очиқ мулоқот давомида мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар борасида ҳам жамоатчиликка маълумотлар бериб ўтилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

27.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг