Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.И. бошқарувидаги “Исузи” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик 2 дона лазерли тиббиёт ускуналари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.Д бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 44 миллион сўмлик 11 000 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Д.И.нинг хонадони холислар иштирокида кечирилганида, ушбу хонадонда умумий қиймати 106 миллион сўмлик 31 000 минг дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.02.2022