Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
876
Товар моддий бойликларини юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Довут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Й.А. бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юк автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 62 млн. сўмлик жами 120 дона эркаклар оёқ кийимлари ва 28 дона қурилишда ишлатиладиган тўрли ленталар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг