Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалоллик ва адолат бош мезон!
1296
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида Тошкент вилояти божхона бошқармаси катта ривожланиш йўлини босиб ўтди. Замонавий техника воситалари билан жиҳозланган божхона постлари ва комплекслари қад ростлади, ривожланган божхона инфратузилмаси барпо этилди.

Президентимизнинг жорий йил 17 февраль санасида божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида “божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк” эканлиги таъкидланди, божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича бизни олдимизга бир қатор устувор йўналишларни белгилаб берилди.

 Шу кунларда, божхона тизими ташкил топганининг 30 йиллиги сарҳисоб қилинаётган бир пайтда божхона ишининг барча соҳаларида, шаффофликни таъминлаш, божхона назоратини соддалаштириш, ахборот коммуникация технологияларини фаолиятга кенг татбиқ этиш йўналишида амалга оширилган ишлар халқаро ҳамжамият ва халқимиз томонидан эътироф этилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Тошкент вилояти божхоначилари олдига республикамиз инвестиция жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, импортни мақбуллаштириш йўли билан рақобатбардош маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш, ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар қўйилди.

Бугун барча давлат идораларидан “Халқ давлат органлари учун эмас, давлат органлари халқ учун хизмат қилиши лозим” шиори асосида ишни ташкил этиш талаб этилади.

Божхона хизмати мураккаб, машаққатли, шу билан бирга шарафли касбдир. Ватанга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиш - ҳар бир божхоначининг асосий вазифаси, қолаверса, бурчи бўлиши даркор.

25.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг