Шу муносабат билан Андижон вилояти ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари аҳолини уй жой билан таъминлаш борасида янги лойиҳаларга эга бўлган Туркиянинг “Hekim Holding” компанияси вакилларини қабул қилдилар.
Учрашув давомида инвесторлар замонавий йўсиндаги уй жойларнинг намунавий лойиҳаларини тақдим этдилар. Мазкур уй жойлар ўзининг ихчамлиги, ҳозирги замонавий талаблар даражасида эканлиги ҳамда сифатли қуриб топширилиши билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида маълумот берилди.
Тадбирда уй жойларнинг қурилишида ишлатиладиган материалларнинг аксарият қисми вилоятнинг ўзида ишлаб чиқарилиши эса беш юз нафардан зиёд аҳолини қўшимча иш ўрни билан таъминлаши айтиб ўтилди.
25.02.2022