Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Порт назорати гуруҳ”лари учун семинар-тренинг якунига етди
1750
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастурига аъзо давлатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар вакилларидан иборат Порт назорати гуруҳлари ташкил этилган.
“Порт назорати гуруҳ”лари учун семинар-тренинг якунига етди

Пойтахтимизда мазкур гуруҳлар аъзолари - Давлат божхона қўмитасининг бир қатор чегара-божхона постларида хизмат қилаётган божхона ходимлари  учун Жаҳон божхона ташкилотининг етакчи халқаро экспертлари иштирокида 5 кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди.

Таъкидланганидек, Марказий Осиё, Қора денгиз минтақаси мамлакатлари, Афғонистон ва Покистон давлатлари ўртасида Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастури доирасида кўп йиллардан бери самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу ҳамкорлик Контейнерда ташувлар устидан назорат қилиш соҳасида миллий салоҳиятни ривожлантириш учун техник ёрдам кўрсатишда, наркотик модаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда минтақавий ва минтақалараро ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлашда, минтақавий операцияларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда юқори хавфли товарлар бўйича ўзаро ахборот алмашинувида фаол намоён бўлмоқда.

Сир эмас, давлат божхона хизмати органлари ҳар бир мамлакат ва унинг фуқароларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда ўзаро савдонинг амалга оширилиши ва унинг тараққиётида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу боисдан мазкур семинарда порт назорати гуруҳларида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастурига айни пайтда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатлари, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари аъзо ҳисобланади. Давлат божхона қўмитаси эса 2014 йилдан бери Глобал дастур лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда.

Тадбир якунида семинар иштирокчиларга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг сертификатлари топширилди.

 

25.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг