Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Косонсой туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.О. бошқарувидаги “KIA Bongo” русумли юк машинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу юк машинасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 126 миллион сўмлик 180 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.
Тадбир давом эттирилиб, ушбу туманда яшовчи фуқаро А.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 28,5 миллион сўмлик 1424 дона ўсимликлар учун кимёвий дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида щтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Р.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний тарзда олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 65 миллион сўмлик 3 турдаги 94 дона маиший техника воситалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.02.2022